Nokia 2330 classic - Қурилмангиз ҳақида

background image

Қурилмангиз ҳақида

Ушбу фойдаланувчи қўлланмасида тасвирланган симсиз қурилма GSM 900 ва

1800 MHz тармоқлари -да фойдаланиш учун тасдиқланган. Тармоқлар ҳақида

қўшимча маълумот олиш учун сизга хизмат кўрсатувчи провайдерга мурожат

қилинг.
Ушбу қурилмада мавжуд функциялардан фойдаланганда барча қонунларга риоя

қилинг ва маҳаллий одатларни ҳамда бошқаларнинг шахсий ҳаёти, қонуний ва

муаллифлик ҳуқуқларини ҳурмат қилинг.
Муаллифлик ҳуқуқини муҳофаза қилиш қоидалари баъзи тасвир, мусиқа ва

бошқа контентдан нусха кўчириш, ўзгартириш, ўтказиш ёки юборишларга йўл

қўймаслиги мумкин.
Қурилмангизда учинчи шахслар интернет сайтларига дастурлаштирилган

йўналишлар ва хатчўплар мавжуд бўлиши мумкин. Қурилмангиз орқали учинчи

шахслар интернет сайтларига ҳам киришингиз мумкин. Учинчи шахсларга

тегишли интернет сайтлар Nokia-га тегишли эмас ва Nokia бу сайтлар қўллаб-

қувватламайди ва улар учун масъулият олиб бормайди. Агар сиз ушбу сайтларга

киришни истасангиз, хавфсизлик ёки контентлари учун ҳимоя чораларини кўринг.

Огоҳлантириш: Ушбу қурилманинг уйғотувчи соатидан ташқари барча

хусусиятларидан фойдаланиш учун қурилма ёқилган бўлиши лозим. Симсиз

қурилмадан фойдаланиш шовқин ёки хавфга олиб келиши мумкин бўлса,

қурилмани ёқманг.
Қурилмангизда сақланувчи барча муҳим маълумотларнинг захира нусхаларини

яратиш ёки ёзиб қўйишни унутманг.
Бирон бир бошқа қурилмага улаганда унинг хавфсизлик кўрсатмаларига оид

фойдаланувчи қўлланмасини ўқинг. Мос бўлмаган қурилмаларни уламанг.
Ушбу қулланмадиги тасвирлар қурилмангиз экранидаги тасвирдан ўзгача

кўриниши мумкин.